Jump to content

ФОРЕХ

From Vikipediya

ФОРЕХ (ўқил. Форекс, инглизча: фореигн эхчанге маркет) бозори - банклараро бозор бўлиб, у халқаро савдо аниқ қайд этилган валута курсларидан ўзгарувчан курсларга ўтганида, 1971-йилда шаклланган. Бунда бир валютанинг бошқа валютага нисбатан курси оддийгина белгиланади, яъни ҳар икки томон рози бўлган курслар нисбати бўйича валюта алмашинилади. Ўз ҳажмига кўра мазкур бозор бошқа барча бозорлардан катта ҳисобланади. Масалан, қимматли қоғозлар бозорининг жаҳондаги кундалик ҳажми қарийб 300 миллиардни ташкил этади. Ҳолбуки, Форех бозорининг кунлик ҳажми 1-3 триллион доллар деб баҳоланади.

Форех аксиялар ёки валюта фючерслари каби аниқ савдо қилинадиган жойи йўқ. Форех бозорида савдо бир йўла бутун жаҳондаги юзлаб банкларда телефон ва компутер терминаллари орқали ўтади.

Бундан ташқари, фючерс ва фонд бозорларининг яна бир жиддий фарқи ва айни пайтда чеклови бор - бунда савдо кун охирида то'хтатилиб, фақат кейинги куни эрталаб давом эттирилади. Шу боис, агар сиз Россия бозорида савдо қилаётган, бозор учун муҳим айрим воқеалар эса АҚШда юз берган бўлса, у ҳолда эрталаб бозор очилишидаги ҳолат сиз кутганингизга мутлақо тўғри келмаслиги мумкин. Форех бозори кеча-ю кундуз 24 соат мобайнида ишлайди ва валюта айирбошлаш бутун иш ҳафтаси давомида тўхтамайди. Амалда соат минтақаларининг ҳар бирида (яъни, Лондон, Ню Ёрк, Токё, Гонконг, Сидней ва бошқа жойларда) валютани котировкалаш истагида бўлган дилерлар бор.

Манбалар

[edit | edit source]