Jump to content

Давид Риcардо

From Vikipediya

Давид Риcардо (18-апрел 1772-йил, Лондон, Бирлашган Қироллик — 11-сентябр 1823-йил, Глостершир графлиги) — инглиз иқтисодчиси, классик иқтисодий мактаб намояндаси. Дастлаб 1793—1812-йилларда тижорат ишлари билан шуғулланиб катта бойлик орттирди, кейинчалик илмий фаолият билан шуғулланди. 1819—1823-йилларда Англия парламентининг аъзоси[1][2].

Риcардонинг илмий ишлари иш ҳақи, фойда ва рента масалаларига бағишланган. Унинг иқтисодиёт фанидаги тарихий ўрни, биринчи навбатда, капитализмнинг иқтисодий муносабатларини қийматнинг меҳнат назарияси нуқтаи назаридан тадқиқ этишни бошлаб берганлигидан иборат. Риcардо товар қийматининг ягона манбаи ишчининг меҳнати бўлиб, аҳолининг даромадлари — иш ҳақи, фойда, фоиз, ренталар шу товар қийматига асосланади, деб қаради. Риcардо „Сиёсий иқтисод ва солиққа тортиш асослари“ (1817) асарида ишчининг иш ҳақи билан соҳибкорнинг фойдаси ўртасидаги нисбатнинг тескари пропорсионаллигини асослаб, ишчи ва капиталист иқтисодий манфаатларининг зид эканлигини кўрсатади. Риcардо шуғулланган асосий масалалардан бири — яратилган ижтимоий маҳсулотнинг асосий 3-синф — саноатчилар (фойда), ишчилар (иш ҳақи), ер эгалари (рента) ўртасидаги тақсимоти муаммоси бўлган. Риcардо рента назариясини асослаб берди. Риcардо назария ва амалиётда эркин савдо тарафдори бўлган. Риcардо Англиянинг ташқи алоқалари унинг иқтисодиётида катта рол ўйнашини алоҳида ўрганди. У биринчилардан бўлиб айрим товарларни ишлаб чиқаришгина эмас, балки мамлакатлар ўртасида халқаро меҳнат тақсимоти ва ихтисослашувнинг аҳамияти катта эканлигини кўрсатди, ташқи савдода қиёсий афзалликлар назариясини асослаб берди.

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Соwелл, Тҳомас (2006). Классик иқтисодиёт. Неw Ҳавен, CТ: Яле Университй Пресс.
  2. „Давид Риcардо | Полиcономиcс“.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • Раззоқов А., Тошматов Ш ., Ўрмонов Н., Иқтисодий таълимотлар тарихи, Т., 2002.
  • Сочинение, т 1—5, М., 1961.

Ҳаволалар

[edit | edit source]