Исааc Неwтон
Исаак Нютон | |
---|---|
Исааc Неwтон | |
Таваллуди |
4-январ 1643-йил Линколншир Буюк Британия |
Вафоти |
31-март 1727-йил (84 ёшда) Лондон, Буюк Британия |
Фуқаролиги | Кингдом оф Энгланд[1][2] ва Кингдом оф Греат Бритаин[3][2] |
Отаси | Исааc Неwтон Ср.[4][2] |
Онаси | Ҳаннаҳ Айсcоугҳ[2] |
Имзоси | |
Исаак Нютон - (инглизча: Исааc Неwтон) Инглиз физиги ва математиги, классик механиканинг асосчиси Исаак Нютон тарихдаги энг машҳур олимлардан бири. Нютон 1643 –йил 4-январида Англиянинг Линколншир шаҳрида фермер оиласида туғилди. У Кембриж университетининг математика факултетига ўқишга кирди ва уни 1665-йил тамомлади. Ўша йили чума эпидемияси касаллиги кенг тарқала бошлади ва бу касаллик Кембриж шаҳригаям етиб келди, натижада университет ёпилди. Кейинчалик Нютон ўз шаҳри Линколнширга қайтди. 1668-йилда Нютонга магистр унвони, берилди ва шундан сўнг у Кембридж университетида физика-математика кафедрасига бошчилик қила бошлади. 1672-йилда у Лондон Қироллик жамиятининг аъзоси қилиб сайланди, 1703-йилгача эса унинг президенти бўлди. Исаак Нютоннинг илм-фанга, хусусан математика, физика фанига қошган ҳиссаси бениҳоят улкандир. У физика ва математика фанларига жуда кўплаб қонунларни ва теореяларни киритди. Ҳаракат ва тортишиш қонунларини, бутун олам тортишиш қонуни, ёруғлик қонуниятлари, ёруғликнинг тарқалиши ни ўрганди. Нютон математик ҳисобларни қўллаб кўп асрлик муаммо бўлган коинотдаги самовий жисмлар ҳаракати муаммоларини ҳал этди. Ернинг тортиш кучи борлигини исботлади, Айтишларича унинг бу борадаги изланишига сабаб: дарахт тагида о’тирганда бошига олма тушгани экан. О’зи кашф қилган бутун олам тортишиш қонунини Нютон муваффақиятли равишда осмон жисмларининг ҳаракатини тушунтиришга тадбиқ қилди. У ишлаб чиққан механика ва физиканинг асосий вазифалари замонасининг илмий муаммолари билан узвий бог’ланган эди. Масалан, оптика соҳасидаги тадқиқотлар оптик асбобларнинг камчиликларини бартараф қилишга қаратилган эди. “Ёруг’лик ва рангларнинг янги назарияси” (1672) номли оптикага оид қарашларини баён қилди. Бу иш қизг’ин баҳсга сабабчи бо’лди. Нютоннинг ёруг’лик табиати ҳақидаги корпускуляр қарашларига инглиз олими Р.Гук қарши чиқди. У вақтда Нютон ёруг’лик ҳақидагикорпускуляр ва то’лқин тасаввурларни о’з ичига олувчи гипотезани олг’а сурди. 1704-йилда нютон о’зининг ко’плаб меҳнати натижасида ёзган “Оптика” деб номланган китобини чиқарди. Унда ёруг’ликнинг хусусиятлари, унинг таркиби, умуман олганда бу китоб оптикага баг’ишланган эди. Нютоннинг оптика соҳасидаги тажрибаларидан бири, у қуёш нурини шиша призма орқали қоронг’и хонага о’тказиб спектрдаги 7 хил рангни ҳосил қилди. У шуни исботладики: Оқ ёруг’лик таркибида 7 хил ранг мавжуд экан. Нютон барча сайёралар қуёш атрофида айланишини илмий равишда исботлаб, Кеплернинг сайёралар ҳаракати ҳақидаги қонунларини тасдиқлади. Нютон математика фанига кўплаб қонунлар киритди, масалан, комбинаторика элементлари, гуруҳлаш, ёки сонларни ўрнини алмаштиришдаги усуллар сони ва ҳоказоларни фанга киритди. Айтишларича, Нютон ёшлигидан ўта камгап инсон бўлган экан. ҳеч қандай ортиқча ёки беҳуда гаплар айтишни хуш кўрмас экан.
НЙУТОН (Неwтон ) Исаак (1643.4.1, Вулсторп — 1727.31.3, Лондон; Вестминстерда дафн этилган) — инглиз олими, ҳозирги замон табиацҳунослиги асосчиларидан бири. Лондон Қироллик жамияти аъзоси (1672-йилдан) ва унинг президенти (1703-йилдан). Кембриж университетини тугатган (1665). Илмий ишлари учун унга лорд унвони берилган (1705).
Н. механика ва астрономиянинг назарий асосларини яратди, бутун олам тортишиш қонунини очди, дифференсиал ва интеграл ҳисоб асосларини ишлаб чиқди, кўзгули телескопии кашф қилди. У оптикага оид муҳим экспериментал ишлар муаллифи. "Ёруглик ва рангларининг янги назарияси" асарида (1672) ёруғликнинг корпуску-ляр тузилиши ҳақидаги гипотезани илгари сурган. Н. "Оптика" асарида (1674) ёруғлик аберрацияси, интерференсия, ёругликдаги дисперсия, дифраксия, ёруғликнинг қутбланиши ва бошқа ҳоди-саларни ёритган. У биринчи бўлиб ёруғликнинг тўлқин узунлигини ўлчаган. Н. "Натурал философиянинг математик негизлари" ("Негизлар"; 1687) Н.нинг энг мухим илмий асари ҳисобланади. У бу асарида ўзидан илгари ўтган олимлар (Г.Галилей, Р.Декарт, И.Кеплер, Х.Гюйгенс, Р.Гук, Э. Гатей ва бошқалар) ҳамда ўзи эришган илмий натижаларни умумлаштирган ва классик физиканинг асоси бўлган Ер ва осмон механикаси системасини яратган ва осмон жисмларининг ҳаракат назариясини ишлаб чиққан; классик механиканинг асосий тушунчалари — массаси ва зичлигига эквивалент бўлган материя миқдорига; импулсига эквивалент бўлган ҳаракат миқдорига ва кучнинг ҳар хил турига таъриф берган; ўзининг 3 машҳур "аксиома ёки ҳаракат қонунлари": инерсия қонуни (Н.нинг биринчи қонуни), таъсир ва акс таъсир конуни (учинчи қонуни)ни таърифлаган.
Н. барча сайёра ва кометаларнинг қуёшга, йўлдошларнинг эса сайёраларга улар орасидаги масофа квадратига тескари бўлган куч билан тортишишини асослаб берган. У бутун олам тортишиш қонунидан Кеплер қонунлари келиб чиқишини исботлаган. Н. бу асарида Ой ҳаракатининг ўзига хос хусусиятларини тушунтирган, шунингдек, Ер шакли ва унинг ҳаракатига оид хусусиятларни аниклаган. У гидростатика ва гид-родинамиканинг баъзи масалаларини қайта ишлаб чиққан; муҳит (газ ва су-юқлик)даги жисм ҳаракатини шу муҳитнинг аралашиш тезлигига боғлиқ ҳолда текширган.
Н. илгари сурган табиацҳунаслик масалалари бутунлай янги математик усулларни ишлаб чиқишни талаб этарди. У дифференсиал ва интеграл ҳисоб асосларини ишлаб чиққан, дифференсиал ва интеграл ҳисобнинг ўзаро тескари ҳарактерга эга эканлигини кашф қилган, чексиз қаторлар соҳасида янгилик яратган. Н. ва ундан мустақил равишда Г.Лейбниц томонидан яратилган дифференсиал ҳисоб ва интеграл ҳисоб математика тараққиётида янги босқич бўлди. Н. Нютон биноми формуласини ихтиёрий кўрсаткичга умумлаштирган, ҳисоблаш математикаси соҳасида тенгламаларни тақрибий ечиш усули ва интерполясия формуласини топган. Унинг алгебра ва геом.га оид бошқа ишлари ҳам муҳим. Нуютон физика ва кимёнинг кўп соҳаларига катта таъсир кўрсатди. Баъзи оптик ва кимёвий ҳодисаларни тушунтиришда Н. механик моделлардан фойдаланди.
Ад:Вавилов С. И., Исаак Нютон, М., 1961[5].
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ (унспеcифиэд титле)
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 (унспеcифиэд титле)
- ↑ (унспеcифиэд титле)
- ↑ (унспеcифиэд титле)
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Wикимедиа Cоммонсда Исааc Неwтон мавзусига оид файллар бор. |
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |