Jump to content

Лубумбаши

From Vikipediya

Лубумбаши (1966-йилгача Элизабетвил) — Конго Демократик Республикасининг жан.-шарқий қисмидаги шаҳар. Шаба (Катанга) вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 852 минг кишидан зиёд (1990-йиллар охирлари). Лобиту — Бейра трансафрика т.йилдаги стансия. Транспорт йўллари тугуни. Луано аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Л. иқтисодий ва маданий мавқеи бўйича мамлакатда Киншасадли кейин 2-ўринда туради. Иқтисодининг асосини кончилик саноати ва рангли металлургия ташкил этади. Л. мис конлари минтақасида жойлашган.Йирик мис эритиш заводи, кимё, тўқимачилик, кўн-поябзал, озиқовқат, металлсозлик, машинасозлик саноати корхоналари, радиоаппаратуралар заводи бор. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади.

Шаҳарга 1910-йилда белгияликлар томонидан мис конлари ёнида асос солинган ва Элизабетвил деб аталган. 1911-йилда Белгия-Англия компанияси томонидан қурилган биринчи мис эритиш заводи ишга туширилган. Шаҳар қатъий режа асосида қурилган. Собор, черков, синагога (20-аср бошлари), кўп қаватли бинолар, миллий университет бўлимлари, этнография ва африка тилларини ўрганиш бўйича марказ бор.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил