Jump to content

Осака

From Vikipediya

Осака — Япониядаги шаҳар. Хонсю о.нингжан. қисмида. Осака префектурасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 2,6 млн. киши (2000). О. — катталиги ва иқтисодий аҳамияти жиҳатдан мамлакатда 2-ўринни эгаллайди. Транспорт йўлларининг муҳим тугуни. Ички Япон денгизи соҳилидаги йирик порт (йилига 90 млн. т дан ортиқ юк ортибтуширилади). Итами аэропорти халқаро аҳамиятга эга.

О. — мамлакатнинг савдо-молия маркази. Фонд, шоли, пахта биржалари, банклар бор. Оғир саноат маркази (жумладан, пўлат, прокат, рангли металл буюмлари ишлаб чиқарилади). Аниқмашинасозлик, кемачилик, энергетика, приборсозлик ва станоксозлик, тўқимачилик, кимё-фармацевтика, ёғочсозлик, полиграфия, семент, ойна-керамика саноати корхоналари мавжуд. 1933-йилда метрополитен қурилган. 13 университет ва бошқа олий ўқув юртлари, нафис санъат музейи ва бошқа музейлар, планетарий, театрлар, ботаника ва ҳайвонот боғлари бор.

Шаҳар 4—7-асрлардан тилга олинган. Дастлаб Нанива, 15-асрдан О. деб аталган. 16-аср охиридан О. мамлакат ҳоки-мининг қароргоҳи ва йирик савдо шаҳри. Ўрта аср меъморий ёдгорликларидан ибодатхоналар, қаср ва бошқа бор. 1970-йилда шаҳарда "ЭКСПО—70" бутун жаҳон кўргазмаси бўлиб ўтган.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил