Jump to content

Парабола (чизиқ)

From Vikipediya

Парабола (юн. параболе) – 2-тартибли ясси эгри чизиқ; ҳар бир нуқтасидан фокус деб аталадиган нуқта ва директриса деб аталадиган тўғри чизиққача масофалари тенг бўлади (расм, а). Фокусдан ўтиб, директрисага тик бўлган ФН тўғри чизиқ Параболанинг ўқи, ўқ билан Параболанинг кесишиш нуқтаси учи дейилади. Парабола ўз ўқига нисбатан симметрик чизиқ. Ҳаво қаршилиги ҳисобга олинмаса, бошланғич тезлиги вертикал бўлмаган, эркин ҳаракатланаётган жиемнинг траекторияси Парабола чизади. Параболани ўз ўқи атрофида айлантириб ҳосил қилинган сирт (айланма параболоид) параллел нурларни бир нуқтага йиғади ва, аксинча, фокусидан тарқалаётган нурлар параболоиддан қайтиб, параллел даста ҳосил қилади. Параболанинг бу хоссасидан прожектор ва автомобил фаралари ясашда, қуёш энергиясини қўллаш (консентраторлар)да фойдаланилади[1].

Яна қаранг

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил