Пештоқ
Appearance
Пештоқ — мадраса, масжид, мақбара, карвонсарой ва бошқа биноларнинг олд томони — асосий кириш қисми. Пештоқ бинонинг ҳашаматли баланд, безакдор меъморий бўлаги бўлиб, одатда, бино девори сатҳидан бир оз бўрттириб чиқарилади. Асосий ўринни марказий равоқ, унинг икки ёнидаги даҳанаси ва тепасидаги икки учбурчак қанос ва китоба ташкил этади.
Ўрта Осиёда
[edit | edit source]Ўрта Осиёда сақланиб қолган пештоқларнинг энг қадимий намунаси Араб ота мақбарасидир. Пештоқ кошин ва сиркор парчинлар, гириҳ ҳамда диний ва фалсафий мазмундаги китобалар билан безатилган. Улуғбек, Шердор, Тиллакори, Нодир девонбеги, Абдулазизхон мадрасаларининг пештоқи ўзига хос миллий меъморлик услубида серҳашам безатилган[1].
Афғонистонда
[edit | edit source]Россия ва Кавказда
[edit | edit source]Манбалар
[edit | edit source]Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |