Jump to content

Урал

From Vikipediya
Урал (Яйиқ)
Тавсиф
Узунлиги 2 428
Майдони 237 000 км²
Сув сарфи м³/с
Жойлашуви
Давлат Қозоғистон ва Россия
Урал

Урал (русча: Урал) ёки Яйиқ (қозоқча: Жайық; татарча: Җаек; бошқирдча: Яйыҡ; ног. Яйык) — Жанубий Урал ва Каспийбўйи пасттекислигидаги дарё, Россия ва Қозоғистон ҳудудларида. Узунлиги 2428 км, ҳавзасининг майдони 237 минг км². Уралтов тизмасидан бошланиб, Каспий денгизига қуйилади. Қуйилиш жойида 2 тармоқ — Ёйиқ ва Олтин (кема қатнайдиган) тармоқларига бўлинади. Асосан, қордан тўйинади. Ўртача сув сарфи куйи оқимида 400 м³/сек. Ноябрда музлаб март—апрел да музи эрийди. Асосий ирмоқлари: чапда — Ор, Илек; ўнгда — Сакмара. Балиқ овланади. Магнитогорск ш. яқинида 2 сув омбори, Ирикли шаҳарчасида Ирикли ГЕС ва сув омбори, Уралск шаҳридан (Қозоғистон) қуйироқда Кушум канали ва сув омбори қурилган. Уралскдан Атеровгача кема қатнайди. У. бўйида Магнитогорск, Орск, Оренбург (РФ), Атеров ва бошқа шаҳарлар жойлашган.