Эшонгузар масжиди
Масжид | |
Эшонгузар жоме масжиди
Эшонгузар | |
Мамлакат | Ўзбекистон |
Ҳудуд | Тошкент |
Туман | Зангиота |
Йўналиши | сунний |
Мулкдор | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Мусулмонлар идораси |
Масжид тури | Жомеъ-Масжид |
Меъморий услуб | Ислом меъморчилиги |
Бинокорлик | 2012—2013 |
Сўнги имом | Одиджон о'г'ли Мамажонов |
Гумбазлар сони | 5 |
Гумбазлар сони | 5 |
Ҳолати | амалдаги |
Таровиҳ | |
Саҳарлик ва ифторлик | |
Кутубхона |
Эшонгузар масжиди – Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлар идораси тасарруфидаги жоме масжид бўлиб, Тошкент вилояти, Зангиота туманида жойлашган[1]. Масжид тумандаги энг эски масжидларидан бири ҳисобланади.
Жойлашуви ва фаолияти
[edit | edit source]Эшонгузар жоме масжиди Тошкент вилояти ҳудудидаги Зангиота тумани, Туркистон қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли Алишер Навоий кўчасида жойлашган[2]. Масжиднинг бош имом-хатиби Одиджон ўғли Мамажонов ҳисобланади. Жоме масжидга намоз ўқиш ва зиёрта учун Туркистон қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли бўлган барча кўча ва аҳоли яшаш пунктлари аҳолиси, шунингдек, Алишер Навоий кўчаси ва унга қўшни бўлган ҳудудлардан намоз ибодатини адо этиш мақсадида ташриф буюришади.
Тарихи
[edit | edit source]Эшонгузар жоме масжид Зангиота туман Эшонгузар қишлоқ фуқаролар йиғинининг фаол аҳоли томонидан 1992-йилда ҳашар йўли орқали қурилган. Масжид ҳудуди 0,20 гектар майдонда жойлашган бўлиб, 1 дона хонақоҳ, 1 дона айвон, 4 дона кичик ва 1 дона катта гумбаздан иборат. Масжид атрофида Эшонгузар қабристони жойлашган. „Эшонгузар“ жомеъ масжидида 650 нафар намозхонлар ибодат қилиш имкониятига эга бўлади. Масжид 2013-йилда қайта таъмирланган. Масжид ҳовлисида тарихий аҳамиятга эга бўлган мақбара мавжуд бўлиб, у 1848-йилда туғилиб, 1922-йилда вафот этган Лутфулла эшон Мадали эшон ўғлига тегишли ҳисобланади, ҳамда, қабрнинг бош тарафидаги мармарга „басмала“дан сўнг „Ғофир“ сураси 40 оят сулс хатида ёзилган[3].
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ „АНАС ИБН МАЛИК ЖОМЕ МАСЖИДИ“. масжид.уз. масжид.уз. Қаралди: 26-ноябр 2023-йил.
- ↑ „"Мечеть Эшонгузар"“. http://xn----btbeefogby2aeg6ao.xn--p1ai. Қаралди: 26-ноябр 2023-йил.
- ↑ „ЭШОНГУЗАР ЖОМЕ МАСЖИДИ“. масжид.уз. масжид.уз. Қаралди: 26-ноябр 2023-йил.
Ҳаволалар
[edit | edit source]Абдуллоҳ ибн Роваҳа" жоме масжидида Қурбон ҳайити