Jump to content

Глюкагон

From Vikipediya
Глюкагон молекуласи

Глюкагонмеъда ости безининг Лангерганс оролчалари α-ҳужайраларида ҳосил бўладиган полипептид гормон. Организмда моддалар алмашинувини тартибга солишда иштирок этади. Мол. м. 3485,29, аминокислоталар қолдиғидан тузилган. Глюкагон қонда инсулин таъсирида глюкоза миқдорининг камайиб кетишига қарши таъсир кўрсатади ва шу йўл билан қонда қанд миқдорини ростлаб туришда қатнашади. Глюкагон тоза кристалл ҳолда олинган.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил