Рашид Қодиров
Рашиджон Ҳамидович Қодиров | |
---|---|
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори | |
Мансаб даври 18-феврал 2000-йил – 21-апрел 2015-йилгача | |
Ҳукумат бошлиғи |
Ўткир Султонов Шавкат Мирзиёев |
Президент | Ислом Каримов |
Ўтмишдоши | Усмон Худойқулов |
Вориси | Ихтиёр Абдуллаев |
Шахсий маълумотлари | |
Таваллуди |
24-феврал 1952-йил Избоскан тумани, Андижон, ЎзССР |
Қодиров Рашид Ҳамидович (24-феврал, 1952-йил, Избоскан тумани, Андижон вилояти, ЎзССР) — Ўзбекистоннинг собиқ Бош прокурори, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг аъзоси[1].
Биографияси
[edit | edit source]1975-йилда Тошкент университетининг юридик факултетини битирган.
1975-йилдан Ўзбекистон ССР Давлат хавфсизлик қўмитасида иш бошлади.
1976—1980-йилларда Андижон вилояти прокуратурасида терговчи, катта терговчи бўлиб ишлаган.
Миллий хавфсизлик хизмати Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимидаги хизмат фаолиятини тугатиб, 1993-йил 28-январда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Бош прокурори ўринбосари лавозимига тайинланган.
1980-йилдан 1991-йилгача ЎзССР Давлат хавфсизлиги қўмитаси тергов бўлими терговчисидан қўмита тергов бош бошқармаси бошлиғигача бўлган лавозимларда ишлаган.
1991—1994-йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари бўлган
1994-йилда Ўзбекистон бош прокурорининг ўринбосари этиб тайинланган.
2000-йил 22-февралда Бош прокурор этиб тайинланди. Ушбу лавозимда янги муддатга икки марта тасдиқланган: 2005-йил март ойида ва 2010-йил май ойида.
2015-йил 21-апрелда Қодиров Бош прокурор лавозимидан озод этилди[2].
2018-йил 23-февралда таъмагирлик, мансаб ваколатларини суистеъмол қилиш, порахўрлик жиноятларини содир этганликда айбланиб, ҳибсга олинган[3].
Терроризмга қарши фаолияти
[edit | edit source]1999—2005-йилларда Қодиров Ўзбекистонда терроризм тўлқинига қарши курашда асосий шахслардан бири бўлган[4]. Қодиров терактлар бўйича барча тергов бўлимларига раҳбарлик қилган ва мамлакат махсус хизматлари томонидан терроризмга қарши профилактика тадбирларини ўтказиш дастурини ишлаб чиққан ва шакллантирган. Шу билан бирга, у 2004-йил феврал ойи ўрталарида содир бўлган қатор терактларда террорчиларнинг нишонларидан бири бўлган. Тергов комиссияси раҳбари сифатида Қодиров терактлар ортида „Ал-Қоида“ жангарилари турганини аниқлади ва бу маълумотни оммага ошкор қилди. Қодировнинг брифингларидан бирида террорчилар, хусусан, Туркистон Исломий Ҳаракати аъзолари Покистондаги жангариларни тайёрлаш лагерларида араб инструкторлари томонидан тайёргарликдан ўтгани таъкидланган[5].
2004-йил 30-июл жума куни Исроил ва Америка элчихоналари ҳамда Ўзбекистон бош прокурори идорасига қаратилган худкушлик ҳужумидан сўнг Қодиров АҚШ, Исроил ва (Германия) экспертлари билан ишлаган. Унинг раҳбарлигидаги гуруҳ террорчилар портловчи моддаларни фақат Чеченистон ва Афғонистондаги террорчилар лагерларида тайёргарликдан ўтганлар ясашлари мумкин бўлганини аниқлади. Бир қатор экспертларнинг фикрича, террор тўлқинининг тўхташига айнан Қодиров бошчилигидаги терговчиларнинг ҳаракатлари сабаб бўлган.
Ҳибсга олиш ва тергов
[edit | edit source]2015-йил 20-апрелда Қодиров Бош прокурор лавозимидан озод этилган эди. Унинг ўрнига республика президентининг давлат маслаҳатчиси Ихтиёр Абдуллаев тайинланди. Қодировнинг тўсатдан истеъфога чиқишига унинг аввалроқ Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримовани иқтисодий жиноятларда айблагани сабаб бўлган. 2015-йил май ойидан буён Қодиров Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судяларидан бири бўлган. У 2018-йил 22-февралда ҳибсга олинган. Прокуратура унинг ҳибсга олинганини ОАВдан яширишга уринди: Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот котиби Воҳид Шаропов 23-феврал куни „Озодлик“ мухбири билан суҳбатда „Қодиров ҳибсга олинмаган ва унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмаяпти“, деди. Бош прокуратура Қодировни 24-февралгача ҳибсга олинганини оммавий ахборот воситаларидан яширди. Ҳибсга олинганидан икки кун ўтиб Бош прокуратура матбуот-релизи эълон қилди ва „Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан собиқ Бош прокурор Р. Ҳ. Қодировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165, 205, 210-моддалари билан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида маълум қилинди.
Суд ва қийноқлар
[edit | edit source]2019-йил 7-январ куни Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида Қодиров устидан маҳкама жараёни ёпиқ эшиклар ортида бошланди. Қодировга нисбатан Жиноят кодексининг 12 моддаси, жумладан, фирибгарлик бўйича жиноий иш қўзғатилган[6].
Қодировга яқин манбалардан олинган ишончли хабарларга кўра, 2018-йил 21-феврал куни ҳибсга олинганидан буён у руҳий зўравонлик, ўлим билан таҳдид қилиш, уйқуни тўхтатиш ва қариндошларига нисбатан ўзини айблашга мажбурлаш учун таҳдидларга учраган. Манбалар 2018-йилда 10 ой давом этган жиноий тергов жараёнида 40 дан ортиқ шахс, жумладан, Қодировнинг яқинлари кўрсатма бериш учун чақирилгани ва уларнинг баъзилари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўзбошимчалик билан ҳибсга олингани, калтаклангани ва бошқа шафқациз муносабатга учрагани ҳақида хабар беради. Барча гувоҳлар озод қилинди. 2018-йил август ойида тергов ҳибсхонасидан озод этилган уч нафар судланувчи уй қамоғида қолди. Қодиров ва 2018-йил февралидан бери тергов ҳибсхонасида сақланаётган қолган тўққиз нафар судланувчи қийноқлар ва бошқа шафқациз муносабатда бўлиш хавфи остида[7].
8-апрел куни Амнистия ташкилоти Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номига „[Рашиджон Қодиров] ва унинг 12 нафар судланувчисини қийноқлар ва бошқа шафқациз муомалалардан ҳимоя қилиш ҳамда уларга зарур ва етарли тиббий ёрдамдан тез фойдаланиш имкониятини таъминлашга ундаган мактубни тарқатди[8][9].
2019-йил 26-июн куни суд томонидан пора беришга далолат қилиш, фирибгарлик, солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш, тергов қилишга ва суд ишларини ҳал этишга аралашиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш каби, ҳокимият, бошқарув ва жамоат бирлашмалари органларининг фаолият тартибига қарши бир қатор оғир ва ўта оғир жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилди. Унга нисбатан 10 йил озодликдан маҳрум қилиш ва иш ҳақи минимумининг 500 баравари миқдорида (101,365,000 сўм) жарима жазоси тайинланди. Барча давлат мукофотлари ва унвонларидан маҳрум қилинди[10].
2022-йил 29-декабрда шартли равишда озодликка чиқарилган[11].
Мукофотлари
[edit | edit source]1988-йил 15-майда Афғонистон Республикаси Президентининг фармони билан „Миннатдор афғон халқидан жангчи-интернационалистга“ медали билан тақдирланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996-йил 26-августдаги Фармони билан „Жасорат“ медали билан тақдирланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003-йил 26-августдаги фармони билан ИИ даражали „Шон-Шараф“ ордени билан тақдирланган[12].
Миллий хавфсизлик хизмати раисининг 2006-йил 10-августдаги буйруғи билан „МХХда 25 йил фидокорона хизмати учун“ ордени билан тақдирланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 29-августдаги фармони билан „Фидокорона хизматлари учун“ ордени билан тақдирланган[13].
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012-йил 24-февралдаги фармони билан „Меҳнат Шуҳрати“ ордени билан мукофотланган.
2011-йил 3-майда Озарбайжон Республикаси Бош прокурори Закир Гараловнинг буйруғи билан „Озарбайжон Республикаси прокуратурасининг фахрий ходими“ кўкрак нишони билан тақдирланган.
2011-йил 25-ноябрда Россия Федерацияси Бош прокурори Юрий Чайканинг буйруғи билан Россия Федерацияси прокуратурасининг „Россия прокуратурасига 290 йил“ медали билан тақдирланган.
2013-йил 4-мартда Беларус Республикаси Бош прокуратурасининг буйруғи билан „Беларус Республикаси прокуратурасининг 90 йиллиги“ юбилей медали билан мукофотланган.
2019-йил 26-июн куни Тошкент шаҳар Юнусобод туман судининг ҳал қилув қарори билан барча давлат мукофотларидан маҳрум бўлган[14].
Оиласи
[edit | edit source]Отаси — Ҳамид Қодиров, Андижон университети профессори бўлган.
Қайнотаси — Бектош Раҳимов, ЎзССР давлат арбоби бўлган.
Ўғли — Алишер Қодиров, тадбиркор. 2018-йилда фирибгарликда айбланиб, қидирувга берилган.
Куёви — Нодир Тўрақулов, Сурхондарё вилояти миллий хавфсизлик хизмати бошқармаси бошлиғи бўлган. 2018-йилда порахўрликда айбланиб, 16 йилга қамалган[15].
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ Биография на Центразия.ру, 2016-04-22да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2016-04-12
- ↑ „Узбекистан: Генеральный прокурор Рашид Кадыров лишился своего поста“. 2020-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 24-июн.
- ↑ Алишер Ходиэв Испанияда қўлга олинди. Энди Рашид Қодировнинг ўғли қидирилмоқда
- ↑ Жиҳадист организатионс ин Cентрал Асиа. Парт оф а неw доcументарй.
- ↑ „Теракты и беспорядки в Узбекистане в 1999—2005 гг. Справка“. 2018-йил 25-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 24-июн.
- ↑ Заставна. „Узбекистан: Cонcерн овер Репорц оф Тортуре оф Рашитжон Кадиров анд Cо-Дефенданц“. ИПҲР (2019-йил 2-май). Қаралди: 2019-йил 16-июн.
- ↑ „Узбекистан: Cонcерн овер Репорц оф Тортуре оф Рашитжон Кадиров“. Интернатионал Партнершип фор Ҳуман Ригҳц.
- ↑ „ФОРМЕР ПРОСЕCУТОР ГЕНЕРАЛ РИСКС ТОРТУРЕ“. Амнестй Интернатионал.
- ↑ „Формер Узбек Просеcутор-Генерал ат Риск оф Тортуре Wҳиле он Триал, Амнестй Сайс“. Радио Фреэ Эуропе/Радио Либертй.
- ↑ Суд Қодировга ҳукм эълон қилди
- ↑ Рашид Қодиров қачон ва қай шаклда озод қилингани маълум бўлди
- ↑ Указ Президента Республики Узбекистан от 28 август 2003 года № УП-3301 «О награждении в связи с двенадцатой годовщиной независимости Республики Узбекистан группы работников правоохранительных органов, Комитета по охране Государственной границы, министерств обороны и по чрезвычайным ситуациям
- ↑ Указ Президента Республики Узбекистан от 29 август 2006 года № УП-3795 «О награждении в связи с 15-й годовщиной независимости Республики Узбекистан группы сотрудников правоохранительных органов, министерств обороны и по чрезвычайным ситуациям
- ↑ „Верховный суд Республики Узбекистан -“. олийсуд.уз. 2019-йил 26-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 26-июн.
- ↑ https://upl.uz/misli/6949-news.html