Jump to content

Алессио Фигалли

From Vikipediya
Алессио Фигалли
Таваллуди 2-апрел 1984-йил (1984-04-02) (40 ёш)
Рим
Фуқаролиги Италия
Соҳаси Математика
Иш жойлари Зурич олий швейсар техника мактаби
Аустиндаги Техас университети
Политехника мактаби (Парис)
Ниcе Сопҳиа Антиполис университети
Академик раҳбарлари Луиги Амбросио
Céдриc Виллани
Мукофотлари Прих ва Пеccот курслари (2012)
Европа математика жамияти мукофоти (2012)
Стампаcчиа медали (2015)
Фелтринелли мукофоти (2017)
Фиэлдс медали (2018)
Турмуш ўртоғи Микаэла Иаcобелли

Алессио Фигалли (талаффузи: Алессио Фигалли) (1984-йил 2-апрелда туғилган) — италиялик математик. Вариацион ҳисоблаш ҳамда дифференсиал тенгламалар бўйича мутахассис. 2018-йил Фиэлдс медали билан тақдирланган.

Фигалли 2006-йил Писа университетини магистр даражаси билан тамомлаган. 2007-йил Луиги Амбросио раҳбарлигида Писадаги Олий нормал мактабдан ҳамда Céдриc Виллани раҳбарлигида Лёндаги Олий нормал мактабдан ПҳД даражасини олган. Сўнгра Аустиндаги Техас университети ҳамда Парисдаги Политехника мактабида ишлаган. 2014-йилдан бери Зурич олий швейсар техника мактабида ишлаб келади.

Фигалли оптимал транспорт, изопериметрик тенгсизликлар, тасодифий матрицаларни ўрганиб келади. Бундан ташқари, Счрöдингер ҳамда Власов–Поиссон тенгламалари бўйича ишлари билан танилган.